avatar
Куч
0.20
Рейтинг
+0.08

Alimov Zuhriddin Isamutdinovich

Мақолалар

УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ 9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН “ЖАСОРАТ, БУРЧ, МАТОНАТ” ШИОРИ ОСТИДАГИ БАЙРАМ ТАДБИРИ

ToshDSHI
Илм-фан
Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўътабардир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ана шундай инсонпарвар тамойиллар ўз ифодасини топган. Бу сана урушларда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиладиган, бугун сафларимизда юрган, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиладиган эзгу маросимдир. 2015 йил 7 май куни институтда умумхалқ байрами 9 май – хотира ва қадрлаш куни муносабати билан“Жасорат, бурч, матонат” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

“БЕҒАРАЗ ДОНОРЛИК – МЕҲР-ОҚИБАТ РАМЗИ” ШИОРИ ОСТИДА ДОНОРЛИК КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ToshDSHI
Илм-фан
Қалбида эзгуликлар билан яшайдиган инсон доимо яхшиликлар қилишга интилиб яшайди. Айниқса, қилаётган бу хайрли амалларимиз кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак берса-чи? Ўйлаймизки, киши учун бундан ортиқ бахт топилмаса керак. Донорларни ана шундай беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу-ниятли инсонлар дейиш мумкин.
Тошкент давлат шарқшунослик институти 2015 йилнинг 21-22 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Қон препаратлари” илмий ишлаб-чиқариш корхонаси билан ҳамкорликда “Беғараз донорлик – меҳр-оқибат рамзи” шиори остида донорлик кунлари ўтказилди.

“ҲЕЧ КИМ МЕҲР-ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН!” ШИОРИ ОСТИДАГИ ТАДБИРЛАР

ToshDSHI
Илм-фан
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Жасорат, бурч, матонат” шиори остида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ф-4437-сонли Фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти фаоллари ва талабаларнинг Миробод тумани маҳаллаларида истиқомат қилаётган 5 нафар Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари хонадонларига ташрифлари уюштирилди.

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИДА “ШУ АЗИЗ ВАТАН - БАРЧАМИЗНИКИ” МАВЗУСИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ УЧРАШУВ

ToshDSHI
Илм-фан
Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳамда таълим-тарбия бўйича олиб борилаётган ишларни кенг ёритиш мақсадида 2015 йил 17 апрель куни олимлар, ёзувчи-шоирлар ва санъат намоёндалари иштирокидаги “Шу азиз Ватан — барчамизники” мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИДА ЎЗБЕКИСТОН ИФТИХОРИ РАВШАН ЭРМАТОВ БИЛАН УЧРАШУВ

ToshDSHI
Илм-фан
Юртимизда барча жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида халқимиз турмуш даражаси, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора юксалиб бормоқда. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, тўкинлик ва фаровонлик жисмоний тарбия ва спорт ривожида ҳам муҳим омил бўлмоқда. Бугун Ўзбекистон спорт мамлакати, ёш авлодга ғамхўр давлат, деган эътирофларга сазовор бўлмоқда.
2015 йил 17 апрель куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, беш карра “Осиёнинг энг яхши ҳаками”, футбол бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида рекордчи, ФИФА рефериси Равшан Эрматов билан учрашув бўлиб ўтди.

“ОИВ/ОИТС ИНФЕКЦИЯСИ ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ ВА ПРОФИЛАКТИКАСИ” МАВЗУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

ToshDSHI
Илм-фан
2015 йил 13 апрель куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида “ОИВ/ОИТС инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва профилактикаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ва талаба-ёшлар қатнашган давра суҳбатида Республика ОИТСга қарши кураш маркази мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Умаров Сафар Эргашевич ўз маърузаси билан иштирок этди.

“БУНЁДКОР” ФУТБОЛ КЛУБИ АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

ToshDSHI
Илм-фан

Талаба-ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларда спортга бўлган қизиқишни кучайтириш мақсадида 2015 йил 31 март куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Бунёдкор” футбол клуби ярим ҳимоячиси, япониялик футболчи Минори Сато ҳамда “Спорт” канали трансляция шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаевлар билан учрашув бўлиб ўтди.


Ўзбекистон республикаси президенти сайловига бағишлаб ўтказилган сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тарғибот тадбири

ToshDSHI
Илм-фан

2015 йил 19 март куни институтда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишлангансиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, қўмита аъзоси Қ.Джураев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, қўмита аъзоси Н.Мухторов, Олий ва ўрта махсус таълимини ривожлантириш маркази директори ўринбосари А.Ходжаев, Ўзбекистон Миллий университети профессори Ш.Тоғаевлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.



“Созимда ватан васфи” номли ижодий учрашув

ToshDSHI
Илм-фан

Жорий йил 27 февраль куни Тошкент давлат шарқшунослик институти маънавият ва маърифат бўлими ҳамда “Сарафроз” гуруҳи ўзининг доимий анъаналарига содиқ қолган ҳолда институт жамоаси учун навбатдаги ижодий кечани ташкил этиб берди. Бу галги “Созимда Ватан васфи” номли ижодий учрашув халқимизнинг севимли санъаткорлари, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон халқ хофизи Оролмирзо Сафаров ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ботиржон Эргашевлар иштирокида бўлиб ўтди.



“Вафо ва садоқат куйчиси” номли адабий-маърифий тадбир

ToshDSHI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2256-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтда жорий йил 19 февраль куни институт Маънавият ва маърифат бўлими ва Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир ўтказилди.



“КАРЬЕРА КУНИ” ТАДБИРИ

ToshDSHI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган “Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш ҳамда 2014-2015 ўқув йилида ТошДШИ битирувчиларини бўш иш ўринларига эга корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга тақсимлаш жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида “Карьера куни” тадбири ўтказилди.



“БУЮК АЛЛОМАЛАРНИ ЁД ЭТИБ” НОМЛИ МУСИҚАЛИ МАДАНИЙ ТАДБИР

ToshDSHI
Илм-фан

10 февраль куни институтда Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 532 йиллиги муносабати билан “Буюк алломаларни ёд этиб” номли мусиқали маданий тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирда адабиётшунос ва навоийшунос олимлар — Суюма Ғаниева, Султонмурод Олим, Иброҳим Ҳаққул, санъаткорлар — Ўзбекистон халқ артистлари Афзал Рафиқов, Теша Мўминов, Саидкамол Умаров, Муқаддас Ҳолиқовалар иштирок этдилар.


“ТАЛАБА-ЁШЛАР ОРАСИДА ГИЁҲВАНДЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

ToshDSHI
Илм-фан

Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Талаба-ёшлар орасида гиёҳвандликни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази бўлим бошлиғи Ш.Б.Ғуломов, Тошкент шаҳар ИИББ ж


иноят қидирув ва терроризмга қарши кураш Бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.В.Тошматов, Бошқарма тезкор ходими Ж.А.Умаралиевлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.



“Китаб ғарайиб ал-фунун ва мулах ал-уюн” асари ҳақида

Блог им. zuhriddinalimov

“Китаб ғараиб ал-фунун ва мулах ал-уюн” асари муаллифи номаълум ва ҳозирги кунга қадар аниқланмаган. Мазкур қўлёзма 2000 йил 10 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтган аукционга қўйилгунга қадар фанга номаълум эди. 2002 йилда  Бодлеан кутубхонаси мазкур қўлёзмани лондонлик машҳур қўлёзма ва ноёб китоблар коллекционери Сем Фоггдан сотиб олди. Ҳозирда қўлёзма Оксфорд Университети Бодлеан кутубхонаси Шарқ қўлёзмалари фондида MS. Arab. c. 90. – рақами остида сақланмоқда.


Қўлёзма қатор қадимги хариталар ва астрономик диаграммаларни ўз ичига олади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу харита ва диаграммаларнинг аксарияти ҳозирги кунга қадар сақланиб қолган юнон, лотин ва бошқа араб манбаларида учрамайди. Асар “Китаб ғарайиб ал-фунун ва мулах ал-уюн” деб номланиб, ўзбек тилига “Фаннинг ғаройиботлари ва мўжизалари ҳақидаги китоб” тариқасида таржима қилинади.


Қўлёзманинг 1a-саҳифасидаги Асар сарлавҳаси тагидаги ёзувга, биринчи китобнинг иккинчи боби (6a-саҳифа) ва иккинчи китобнинг 15 боб (36b, 37a-саҳифа)ларига асосланиб муаллифнинг “Ал-Китаб ал-Мухит” номли яна бир асари борлиги ҳақидаги маълумотга эгамиз.



Тошкент давлат шарқшунослик институти талабаларининг Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига ташрифлари

ToshDSHI
Илм-фан


Тошкент давлат шарқшунослик институтида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар доирасида ТДШИ «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти ташаббуси билан жорий йилнинг 17 ноябрь куни ҳарбий билим юртларида билим олаётган курсантлар шароитлари ҳамда у ерда яратилган имкониятлар билан танишиш мақсадида институт талабаларининг Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига ташрифлари уюштирилди. Ҳарбий билим юртини талабаларга Шахсий таркиб билан ишлаш бўлими катта офицери, майор Кабиров Дониёр Эргашович таништирди.


Талабалар ҳарбий билим юртида яратилган шароитлар, ўқув бинолари, курсантлар турар жойи, ҳарбий машқлар ўтказиладиган майдонлар, ўқув ва амалий машғулот хоналари, жанговар қуроллар, замонавий техника ва компьютер технологиялари билан таъминланган ўқув хоналарини кўздан кечирдилар.